Ads

Эйндховеннинг ПСВ клуби форварди Ирвинг Лосано "Боруссия" Дортмунднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sport1.de сайти тарқатган хабарга кўра немис гранди 23 ёшли мексикалик футболчи учун 50 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Маълумотларга қараганда “Боруссия” Лосанони қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи.