Ads

“Боруссия” Дортмунд клубининг нақд 7 нафар футболчиси жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида “Монако”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда AFP нашри хабар бермоқда.

Унга кўра шу куни Марко Ройс, Аксель Витсель, Джейдон Санчо, Якоб Ларсен, Томас Делэйни, Лукаш Пищек ҳамда Дэн-Аксель Загаду каби футболчилар дортмундликларга ёрдам бера олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Монако" - "Боруссия" учрашуви эртага 11 декабрь куни "Луи II" стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, “Боруссия” Дортмунд плей-офф масаласини аллақачон ҳал қилиб бўлган.