Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош директори Ханс-Йоахим Ватцке жамоанинг франциялик ҳужумчиси Усмон Дембелени “Барселона”га ўтиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Пайшанба куни биз буюк ва хурматга лойиқ жамоа – “Барселона” вакиллари билан учрашдик. Очиғи, мен бу ҳақда 2-3 ҳафта олдин ўйлагандим. Музокаралар пайтида шуниси ойдин бўлдики, бизнинг Дембеле ҳақидаги қарашларимиз турлича.

Жума куни Дембеле машғулотларга келмади. Бу эса биз учун сюрприз бўлди. У бу ишни дунёнинг бошқа бир жамоасига ўтиш учун қилади деб ўйламайман. Очиғи, Дембеленинг "Барселона"га ўтишини 50/50 баҳолаган бўлардим”, - дейди Вацке Bild нашрига берган интервьюсида.