"Боруссия"даги Азар "Челси"даги акасидан қолишмаяпти

Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Торган Азар кетма-кет 11 учрашувдан буён самарали зарбалари билан жамоасига фойда келтирмоқда.

Аниқроғи, 24 ёшли бельгиялик футболчи ўтган 11 учрашувда ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Азар кеча “Бавария”га қарши бўлиб ўтган учрашувда пенальтидан унумли фойдаланиб жамоаси ғалабасини таъминлаган эди.

Маълумот учун, Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар Торганнинг акаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!