Борха Майораль: Мариано Диас келмаганида, мен "Реал"да қолган бўлардим...

"Леванте" форварди Борха Майораль "Реал"дан кетиш сабабларини ошкор қилди.

“Мавсум олди йиғин пайтида мен мураббий билан гаплашдим ва ҳаммаси мени “Реал”да қолишимни айтишди. Лекин, ёзги трансферларнинг сўнгги ҳафтасида мени чақиришиб, клубдан кетишим кераклигини айтишди. Агар Мариано Диас жамоага келмаганда, мен “Реал”да қолган бўлардим. Лопетеги унга кераклигимни айтганди”, - дейди Майораль.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Майорал жорий мавсум якунига қадар “Леванте”га ижарага берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!