Ботирали Эргашев Нойер ва Буффонга ҳавас қилиши, "Реал" мухлиси эканлиги ва бошқалар ҳақида

Хабарингиз бор "Навбаҳор" клуби посбони Ботирали Эргашев тиззасидан олган жароҳати туфайли Туркияда жарроҳлик амалиётини ўтказди. "Лочинлар"нинг телеграмдаги ишқбозлар канали админи Асадбек Эргашев Ботирали билан боғланди ва қисқача суҳбатлашди. 

- Ботирали Туркия сафари ва жарроҳлик амалиёти қандай ўтмоқда?

- Туркия сафари яхши ўтмоқда. Ҳозирда Истанбул шаҳридаман. 21 ноябрь куни операция ўтказилди. Худога шукр операцияни яхши ўтказиб олдим. Қачондан машғулотларга қайтишим ва тўлиқ соғайиб кетишим ҳозирча номаълум. Тикланиш жараёни яхши ўтяпти. Секин-аста соғайиб бормоқдаман. Шу кунларда Ўзбекистонга қайтаман ва 2 ҳафтадан сўнг яна муолажаларни ўташ учун Туркияга келаман. Кейинги фаолиятим ҳақида ҳали бир тўхтамга келмадик. Жарроҳлик амалиётини якунлаб бўлиб, Ўзбекистонга бориб келишувни амалга оширамиз.

- Жарроҳлик амалиёти пайтида «Навбаҳор» футболчилари билан ҳам кўпроқ аълоқада бўлиб турдингизми? «Навбаҳор» жамоаси анча аҳл ва иноқ жамоа. Чунки майдонга чиқиб келишида ҳам бошқа жамоадардан фарқ қилади.

- Ҳа албатта. Ҳамма футболчилар билан гаплашдим. Барчалари қўллаб-қувватлашди, дуо қилишди. Бундай жамоадошларим борлигидан фахрланаман!

- Мана сиз жамоа ўйинларини кузатиб бормоқдасиз. Канчельскис қўл остида «Навбаҳор» сафарда ҳам ижобий натижа қайд этмоқда. Ўйин сифатида сал бўлса ҳам ўзгариш кўрдингизми?

- Ҳа албатта ўзгаришлар бор. Канчельскис тажрибали мутахассис. Ўзи айтиб ўтганидек жамоани идеал ҳолатга келтириш учун вақт керак. Келаси мавсумдан Канчельскиснинг ҳақиқий имзосини кўрамиз

- Бу йилга суперлига ҳақида...

- Бу мавсум олдинги чемпионатлардан анча қизғин ўтди. Интрига юқори даражада бўлди ва ўйинлар муросасиз ўтди десам муболаға бўлмайди

- Жамоадаошларингиз ва мухлисларга айтар сўзингиз...

Бронза медали билан барча жамоадошларим ва мухлисларни табриклайман! Мухлислар бундай қўллаб-қувватлашдан чарчаманглар! Худо хоҳласа бизни олдинда чемпионлик кутиб турибди. Биз жамоа билан қандай ютуқга эришсак, бунда мухлисларнинг ҳиссаси жуда катта. «Навбаҳор» жамоам ва мухлисларимиз билан фахрланаман! Узоқда бўлишимга қарамай қалбан жамоадошларим ва мухлислар билан бирга бўлдим. Бунинг учун раҳбариятга, футболчиларга ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бундай раҳбарлар бор экан, «Навбаҳор» кўзлаган ижобий мақсадига эришади, футболимиз фақат ривожланади. Вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоровга катта миннатдорчилик билдираман!

- Телеграмдаги каналимиз ҳақида фикрингиз...

- Йил давомида бу канални кузатиб бордим. Жамоа мағлубиятга учраганда ҳам ажойиб мақолалар билан футболчилар ва мухлисларни руҳлантириб турди. @FKMUHLIS ижодий жамоасига раҳмат!

Блиц саволлар:

- Ёқтирган рангингиз?

- Оқ ва яшил

- Севимли таомингиз?

- Ош

- Ёқтирган машинангиз?

- Малибу

- Мухлислик қиладиган клубингиз?

- «Реал Мадрид»

- Ёқтирган дарвозабонингиз?

- Мануэль Нойер ва Жанлуижжи Буффон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!