Boxing Day: “Челси” қаторасига 12-ғалабасига эришди

Англия чемпионати 18-турида “Челси” жамоаси ўз майдонида “Борнмут” футболчиларини қабул қилди.

Қизиқарли кечган ўйинда лондонликлар 3:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 24-дақиқасида Педро ҳисобни очган бўлса, 49-дақиқада Эден Азар ҳисобни оширди. Ўйин якунида Педро дубль қайд этди.

Қаторасига 12-ғалабага эришган Антонио Конте жамоаси очколари сонини 46 тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.

Челси – Борнмут 3:0

Голлар: 1:0 – 24 Педро, 2:0 – 49, пенальти Азар, 3:0 – 90 Педро.

Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Педро, Фабрегас, Виллиан (Чалоба, 83), Матич, Азар, Мозес.

Борнмут – Боруц, Смит (Айб, 77), Кук, Дэниэлс, Смит, Уилшер, Гослинг, Серман (Станислас, 66), Артер, Кинг (Афобе, 66), Фрэнсис.

Огоҳлантиришлар: Уилшер (14), Педро (63).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!