Boxing Day: "Ливерпуль" аутсайдер билан ўйинда очко йўқотди

 

Англия чемпионати 20-турида "Ливерпуль" сафарда турнир аутсайдери — "Сандерленд" меҳмони бўлди. Қизиқарли ва жанговар руҳда ўтказилган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 

Ўйиннинг 19-дақиқасида Даниэль Старриж бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобни очди. 6 дақиқадан сўнг Дефо пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. 

Иккинчи бўлимда ушбу ҳолат такрорланди. 72-дақиқада Мане бурчак зарбасидан кейин мерсисайдликларни олдинга олиб чиқди. 84-дақиқада "Ливерпуль" дарвозаси томон яна пенальти белгиланди. Жермейн Дефо эса яна ҳисобни тенглаштирди. 

Шундай қилиб, "Ливерпуль" аутсайдер билан ўйинда 2 очко йўқотди. 

Сандерленд – Ливерпуль 2:2

Голлар: 0:1 – 19 Старриж, 1:1 – 25, пенальти Дефо, 1:2 – 72 Мане, 2:2 – 84, пенальти Дефо.

Сандерленд – Манноне, Лав, Жилобожи, ван Анхолт, О′Ши, Родуэлл (Манкильо, 65), Ларссон, Ндонг, Янузай (Хазри, 79), Дефо, Борини.

Ливерпуль – Миньоле, Клаван, Клайн, Ловрен, Милнер (Морено, 46), Жан, Лаллана, Фирмино, Вейналдум (Ориги, 73), Мане, Старриж (Лейва, 80).

Огоҳлантиришлар: Родуэлл (13), Милнер (30), Ларссон (51), Мане (83).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!