
"Boxing Day"нинг илк баҳсида дуранг натижаси қайд этилди
Англия Премьер Лигаси 18-тури баҳсларига старт берилди.
"Boxing Day"нинг илк баҳсида "Уотфорд" клуби "Кристал Пэлас"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди.
Хусусан, мезбонлар учун бироз омадсиз тарзда бошланган баҳснинг 26-дақиқасида Йоан Кабай меҳмонлар фойдасига ҳисобни очган бўлса, 71-дақиқада мезбонлар ярим ҳимоячиси Трой Дини пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда, ҳисобни тенглаштриди ва шу билан ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.
Уотфорд – Кристал Пэлас 1:1
Голлар: Кабай 26, Дини 71 пенальти.
Уотфорд – Гомес, Предль, Бритос, Холебас, Кабуль, Амрабат, Бехрами (Дини, 14), Капу, Гедиура, Янмат (Суньига, 4; Синклэйр, 85), Игало.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Дэнн, Уорд, Келли, Дилэйни, Фламини (Кэмпбелл, 81), Кабай, Панчон, Заа, Таунсенд (Матч, 74), Бентеке.
Огоҳлантиришлар: Бентеке (45), Панчон (45), Холебас (53), Дилэйни (70), Заа (87).
Фикрлар