Боян Кркич нега “Сток Сити”ни тарк этмоқчи?

 

Англиянинг “Сток Сити” клуби ҳужумчиси Боян Кркич жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда SKy Sports хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, испаниялик форвард қишки трансферлар мавсумида “Сток Сити”ни тарк этишни хоҳламоқда. Бунга сабаб эса унинг етарликча ўйин амалиётига эга бўлмаётганидир.

Маълумот ўрнида, Боян Кркич бу мавсум Англия чемпионатида 9 ўйинда майдонга тушди ва 3 бор рақиблари дарвоазасини ишғол қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!