
Бранислав Иванович: Менга яна бир йил беринглар
"Челси" ҳимоячиси Бранислав Иванович клуб шартномасини яна бир йилга узайтириш борасида бош қотирмоқда.
Сербиялик тажрибали ҳимоячи клубни тарк этмоқчи эмас. Амалдаги шартномаси 2017 йили якунланадиган футболчи Анионио Конте жамоасида асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланмайди. У жорий мавсумда саккиз учрашувда майдонга туширилди холос.
32 ёшли Ивановичга Англия чемпионати вакиллари - "Кристал Пэлас" ва "Вест Хэм Юнайтед" томонидан қизиқиш бўлмоқда.
Фикрлар