Браво гол ўтказиб юборишни “канда қилмаяпти”

“Манчестер Сити” клуби дарвозабони Клаудио Браво ўзи қўриқлаётган дарвоза томон йўналтирилган ҳар бир зарбани ўтказиб юбормоқда.

Таъкидлаш керакки, чилилик дарвозабон премьер-лиганинг ўтган турида “Халл Сити”га қарши учрашувни асосий таркибда бошлади. Шу куни “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола Бравога январь ойидан буён биринчи марта асосий таркибдан жой берди. Аммо, Клаудио бу сафар ҳам тўп ўтказиб юборишни ҳамон “канда қилмади”. Аниқроғи, “Халл Сити”нинг ўйин давомида йўллаган ягона аниқ зарбаси гол билан якунланди.

Шундай қилиб Браво ўзи қўриқлаётган дарвоза томон тепилган сўнгги 7та аниқ зарбанинг бирортасини қайтара олмади.

АПЛ. “Манчестер Сити” ишончли тарзда “Халл”ни таслим қилди

"Манчестер Сити" Браво ўрнига супердарвозабон топди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!