Ads

Аввал хабар берганимиздек бундан бироз аввал Англия Премьер-лигаси 6-туридан ўрин олган "Брайтон" ҳамда "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Мазкур беллашувда "шпорлар" 2:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Лондонликлар сафида голларга Ҳарри Кейн ва Эрик Ламелалар муаллифлик қилишди. Бунга Нокэрт бир марта жавоб қайтарди.

Шу тариқа, Маурицио Почеттино шогирдлари ўзларининг икки ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам беришди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: