Бразилия октябрда Саудия Арабистони ва Аргентина билан ўйнайди
Ads

Бразилия терма жамоасининг октябрь ойида кимлар билан ўртоқлик ўйини ўтказиши маълум бўлди.

Унга кўра Тите бошчилигидаги пентакампионлар келаси ой Саудия Арабистонида 2та ўйинда иштирок этишади. Аниқроғи, Бразилия дастлаб 12 октябрь куни Ар-Риёд шаҳрида мезбонларга қарши баҳс олиб боришса, орадан 4 кун ўтиб Жиддада қўшнилари Аргентинага қарши майдонга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия эртага сафарда АҚШ термаси меҳмони бўлади. 12 сентябрь куни эса Сальвадорни синовдан ўтказади.