Бразилия терма жамоаси устози: Винисиусни ўсишига имконият беришни хоҳлайман

Бразилиия терма жамоаси бош мураббийи Тите "Реал" вингери Винисиус Жуниорни терма жамоага чақирилиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Янги иқтидорлар пайдо бўлганидан хурсандман ва уларни қўллаб-қувватлашни хоҳлайман. Агар улар рақобатга тайёр бўлсалар албатта.

Винисиус ҳам худди шу сабаб чақирилган. У жорий мавсум 26та ўйинда иштирок этди ва ўзини ҳар томонлама кўрсата олдди. Бизда машғулотлар учун унча кўп вақтимиз бўлмайди. Лекин, унинг ўсиши ва ривожланиши учун имконият беришни хоҳлайман. Терма жамоага чақирув эса унинг истеъдодини янада фаоллаштиради”, - дейди Тите.

Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум “Реал” сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!