Бразилия терма жамоасига бундан буён Неймар сардорлик қилади

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите пентакампионларга доимий сардорлик қилувчи футболчини танлади.

Seleção Brasileira нашри тарқатган хабарга кўра Бразилияни бундан буён ПСЖ форварди Неймар сардор сифатида бошлаб тушади.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи Бразилия терма жамоаси сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 90та ўйинда майдонга туши, рақиблари дарвозасига 57та тўп киритишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!