Бразилиялик тўпурар "Реал"га ўтиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби форварди Педро Абреуга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 21 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери “қироллик клуби”га 20-25 миллион еврога тушиши мумкин.

Қайд этиш лозимки, жорий мавсум Бразилия чемпионати тўпурарларидан бири ҳисобланган Абреуга шунингдек "Милан", "Рома" ва "Севилья" клубларидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!