Брендан Рожерс яна АПЛга қайтиши мумкин
Ads

Шотландиянинг “Селтик” клуби бош мураббийи Брендан Рожерс яна АПЛга қайтиши мумкин.

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра 51 ёшли мутахассисга бугун Клод Пюэлни истеъфога чиқарган “Лестер” қизиқиш билдирмоқда. Таъкидлаш керакки, “тулкилар” Рожерс билан бундан аввал ҳам боғланишган, аммо ўшанда у мавсумни “Селтик”да якунлаш режаси борлигини билдирган. Агар Рожерс “Лестер”га розилик билдирса, АПЛ клуби уни ёзгача кутишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Рожерс 2012-2015 йилларда “Ливерпул”ни бошқарган.