Бруну Фернандеш Италия клубига ўтмайдиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш бу ёзда «Ювентус» сафига ўтмайди.

 

Футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, оммавий ахборот воситаларида тарқалаётган миш-мишларга қарамасдан, Турин клуби на футболчининг ўзи, на «қизил иблислар» раҳбарияти билан музокара олиб бормоқда. «Манчестер Юнайтед» португалиялик футболчини жамоанинг асосий фигураси сифатида кўради, таркибни айнан унинг атрофида шакллантиришни режалаштирмоқда ва ҳозирда хавбек билан шартномани узайтириш бўйича мулоқот олиб бормоқда.

 

Бруну Фернандеш 2020 йили «Спортинг» клубидан «Манчестер Юнайтед»га 65 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи «қизил иблислар» сафида барча мусобақалар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 22 та голли пас берди. Transfermarkt портали Фернандешнинг бозор қийматини 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!