Бруну Фернандеш МЮ тарихига кирди

“Манчестер Юнайтед”  хавбеки Бруну Фернандеш кеча АПЛнинг 17-туридан ўрин олган “Астон Вилла”га (2:2) қарши баҳсда жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Sky Sports Statto нашри тарқатган хабарга кўра, бу 26 ёшли португалиялик футболчининг МЮ сафида премьер-лигада ўтказган дастлабки 30 та учрашувидаги 19-голи бўлди. Шу тариқа Бруну голландиялик форвард Робин ван Персининг натижасини такрорлади.

Бу борадаги рекорд рекорд бошқа бир голландиялик футболчи – Руд ван Нистелройга тегишли. У МЮ сафида АПЛнинг дастлабки 30 та баҳсида 22 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!