
"Бу бироз ёқимсиз ҳолат"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри Мессининг "Барселона"га қайтишини истамоқда.
- Леонинг қайтиши мумкинлиги ҳақида гап кетмоқда. Бу ҳақда қандай фикрдамиз?
"Месси билан ўйнаган вақтимни зўр ўтказдим. У майдон ташқарисида ҳам ажойиб инсон. Шу сабабли, унинг қайтишига умид қиламан. Лео каби шеригим борлиги менга яна ҳам куч беради.
Унинг ПСЖда ўйини чиқмаётганидан ташвишланяпсизми?
Тўғри, дўстингизда нимадир ўхшамаслиги ёқимсиз ҳолат ва бироз ҳафа қилади". - деди испаниялик иқтидор эгаси.
Қайд этиш жоиз, 2020 йилнинг ёзида "кўк-анорранглилар" сафига келиб қўшилган Педри бир йил мобайнида Месси билан бирга ўйнашга улгурди.
Комментарии