Бу мавсум
Ads

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер жорий мавсум якунлангач жамоадан кетиши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар раҳбарияти мавсум сўнггида шартномаси якунланадиган 32 ёшли футболчига ҳалигача янги шартнома таклиф қилишгани йўқ.

Маълумот учун, Милнер “Ливерпуль” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 100та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол уришга эришган.