Бу мавсум "Навбаҳор"да ким қанча гол урди?

Суперлиганинг бронза медалларига эга чиққан "Навбаҳор" мавсум давомида рақиблари дарвозасига 36 та гол урган. Мазкур тўпларнинг 33  таси “лочинлар”нинг 14 нафар футболчиси томонидан киритилган бўлса, яна 3та гол автогол сифатида қайд этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу йилги мавсумда маҳоратли ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев 7 та гол уриб, жамоа тўпурарига айланди.

Ҳужумчи Азамат Алланиёзов эса 12-тур доирасидаги Наманганда “Металлург”га қарши кечган баҳсда 2-бўлимда захирадан майдонга тушиб, бекободликлар дарвозасига 3 та гол уриб, “хет-трик”ка эришди.

Қуйида "Навбаҳор" сафида мавсум давомида гол урган барча футболчилар билан танишиб олишингиз мумкин:

1.Азизбек Турғунбоев – 7 та гол

2.Сардор Сулаймонов – 4 та гол

3.Азамат Алланиёзов – 4 та гол

4.Рўзимбой Аҳмедов – 3 та гол

5.Дилшод Жабборов – 2 та гол

6.Жаҳонгир Меҳмонов – 2 та гол

7.Дарко Станоевич – 2 та гол

8.Игорь Голбан – 2 та гол

9.Дарко Никач – 2 та гол

10.Аюбхон Нўъмонов – 1 та гол

11.Мирзоҳид Ғофуров – 1 та гол

12.Томислав Пайович – 1 та гол

13.Зоҳир Пиримов – 1 та гол

14. Ненад Иньяц – 1 та гол.

Автоголлар: Кахи Махрадзе (“Локомотив”), Ғиёс Комилов (“Қўқон-1912”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!