Бу мавсум қайси жамоаларнинг ўйинларига энг кўп мухлис ташриф буюрмоқда?
Ads

Дунёга машҳур Transfermarkt нашри жорий мавсум уй ўйинларга энг кўп мухлис ташриф буюраётган клублар номини аниқлади.

Унга кўра бу борада Дортмунднинг “Боруссия” клуби яққол етакчилик қилмоқда. Ушбу жамоанинг уй ўйинларига жорий мавсум бошидан буён ўртача 76 906 нафар томошабин ташриф буюрмоқда.

Эътиборлиси, иккинчи ўрин ҳам немис клубига тегишли. Аниқроғи Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси ўйинини томоша қилиш учун “Альянц Арена”га ҳар бир баҳсда ўртача 74 000 минг мухлис келмоқда.

Кучли учликни эса АПЛда омади юришмаётган “Манчестер Юнайтед” якунлаб берди. “Олд Траффорд”га ҳар бир ўйинда ўртача 71 107 нафар манкуанлик мухлислар ташриф буюришмоқда.