Бу қизиқ. Алькасер "Барса"нинг асосий таркибида тушган 9та ўйинда 9та гол урди

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания Ла Лигасининг 11-турида пешқадам “Барселона” ўз майдонида “Севилья”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, каталонияликларнинг ҳар иккала голига Пако Алькасер муаллифлик қилди. Қизиғи шундаки, 24 ёшли футболчи “Барселона”нинг асосий таркибида майдонга тушган сўнгги 9та ўйинида ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйишга эришди.

Маълумот учун, Алькасер жорий мавсум Ла Лиганинг жами 4та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!