Бу қизиқ.
Ads

УЕФА Европа лигаси саралашида иштирок этаётган Амстердамнинг “Аякс” клуби плей-офф босқичида икки ўйин натижасига кўра Норвегиянинг “Русенборг” клубига 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақа билан ҳайрлашди.

Таъкидлаш лозимки, амстердамликлар 1966/67 йилги мавсумдан буён илк бор спорт принципларига кўра еврокубокларда иштирок этишмайдиган бўлишди.

Қайд этиш лозимки, ушбу жамоа 1990/91 йилги мавсумда ҳам еврокубокларда иштирок этмаган. Бироқ, ўшанда “Аякс” мухлислари сабаб жазоланган ва еврокубокларга қўйилмаган эди.