Бу қизиқ. Германия сўнгги 5та мундиалдан буён Осиё терма жамоаларидан гол ўтказмай келаётган эди...

Хабарингиз бор бундан бироз муқаддам ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Жанубий Корея терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Германияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Қизиғи шундаки, “Бундестим” сўнгги 24 йил ичида бирор марта ҳам жаҳон чемпионатлари баҳсларида Осиё терма жамоаларидан гол ўтказиб юбормаган эди. Осиёликлар сўнгги марта 1994 йил АҚШда ўтказилган мундиалда Германия дарвозасига йўл топишган ва ўшанда ҳам ушбу ишни айнан Жанубий Корея терма жамоаси амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Германия ушбу мағлубиятдан сўнг гуруҳда сўнгги ўринда қолиб кетди ва мусобақа билан хайрлашди.