Бу сафарги Франция чемпионати сўнгги 35 йил ичидаги энг сермахсули бўлди
Ads

Бу сафарги Франция чемпионати баҳслари аввалгиларидан анча сермахсуллиги билан ёдда қоладиган бўлди.

Аниқроғи, кечаги турда "Мец" ҳимоячиси Вохид Селимович томонидан киритилган автогол жорий 2017/18 йилги мавсумлаги 1000-гол бўлиб тарихга кирди. Қайд этиш лозимки, бундай сермахсуллик ушбу чемпионатда сўнгги 35 йилдан буён кузатилмай келаётганди.

Яна бир жиҳати шундаки, бу мавсум Лига-1 учрашувларида киритилган голлар сони хатто АПЛникидан ҳам ошиб кетди. Ҳозирча инглиз чемпионатида 987та гол урилди.

Эслатиб ўтамиз, Францияда ҳам Англияда ҳам фақатгина сўнгги тур учрашувлари қолди холос.

Минбар

Барча блоглар