Бу тарихий воқеага 15 йил тўлди

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси бундан роппа-роса 15 йил олдин “Барселона” сафидаги дебют голини киритган эди.

Аниқроғи, 2005 йилнинг 1 май куни Ла Лиганинг “Альбасет” жамоасига қарши ўйинда Роналдиньо томонидан оширилган тўпни 18 ёшли Месси дарвозага аниқ жойлаб қўйган.

Месси “Барселона” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2003 йил дебют қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!