Бу турда “Бухоро” энг кўп томошабин жалб қилди, “Пахтакор” мухлислари учинчи ўринда

 

11–12 август кунлари олий лига 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда дастлаб, “Бунёдкор” ўз майдонида “Олмалиқ”ни қабул қилиб кичик 1:0 ҳисобида таслим этган бўлса, “Бухоро” “Насаф”ни, “Қўқон-1912” “Обод”ни “Шўртан” “Динамо”ни, “Машъал” “Металлург”ни ҳудди шу ҳисобда мағлубиятга учратди.

Амалдаги чемпион “Локомотив” Жиззахда мезбонлар дарвозасига жавобсиз 4 та гол урган бўлса, “Пахтакор” Фарғонанинг “Нейтчи” клубини янчиб ташлади – 6:0.

“Қизилқум” – “Пахтакор” учрашувига энг кўп томошабин ташриф буюрди, “Обод”дан антирекорд

Энди эса SPORTS.uz сайти ҳар доимгидек эътиборингизга ушбу тур баҳларига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан таништириб ўтади.

17-тур учрашувларида стадионларимизга жами 40476 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 5059.5 мухлис келди дегани. Турнинг марказий беллашуви ҳисобланган “Бухоро” - “Насаф” баҳсини 13680 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан кузатиб борди. Бу турнинг энг кўп томошабин ташриф буюрган учрашуви бўлди.

Энг кам мухлис борасидаги статистика Тошкент клубига тегишли. “Бунёдкор” – “Олмалиқ” беллашувини 678 ишқибоз стадиондан кузатиб борди холос. Бу натижа турнинг энг кам мухлис жамлаган баҳсидир.

Қуйида ушбу турдаги ўйинларга қанча томошабин келганини билиб олишингиз мумкин.

«Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши) – 1:0. 13680 томошабин.

«Навбаҳор» (Наманган) - «Қизилқум» (Навоий) – 3:2. 6323 томошабин.

«Пахтакор» (Тошкент) - «Нефтчи» (Фарғона) – 6:0. 6155 томошабин.

«Қўқон-1912» (Қўқон) - «Обод» (Тошкент) - 1:0. 5500 томошабин.  

«Шўртан» (Ғузор) - «Динамо» (Самарқанд) – 1:0. 3751 томошабин.

«Сўғдиёна» (Жиззах) - «Локомотив» (Тошкент) – 0:4. 3220 томошабин.

«Металлург» (Бекобод) - «Машъал» (Муборак) - 0:1. 1169 томошабин.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 1:0. 678 томошабин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!