«Буэнос-Айресга хуш келибсиз!» Спортчилар учун концерт-шоу ташкил этилди

Аслида ўсмирлар Олимпия ўйинлари катта Олимпиададан деярли фарқ қилмайди. Мусобақаларнинг ўтказилиш тизими ҳам бир-бирига ўхшаш. Ўйинлар тўрт йилда бир маротаба ташкил қилинади. Ўсмирлар Олимпиадаси ҳам муҳит, савия жиҳатидан катта Олимпия ўйинларидан қолишмайди. Ушбу мусобақа ёш спортчилар учун тўрт йилликнинг энг нуфузли ўйинларига ўзига яраша тайёргарлик вазифасини бажаради.

Тўғри, катта ва кичик Олимпиадалар ўртасида фарқ ҳам етарли. Масалан, Аргентинада байроқ кўтариш маросими ўрнига спортчилар учун «Аргентинага хуш келибсиз» номли концерт-шоу дастури ташкил этилди. Катта аренадаги тадбирни бошловчилар олиб боришди. Иштирокчиларни III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларининг тимсоли – «Pandi» ягуари кутиб олди.

Саҳнага ўрнатилган катта экранда ўйинларга тайёргарликлар, кўнгиллиларнинг иш жараёни, аввалги Олимпия ўйинларидан лавҳалар тақдим этилди. Мусиқий шоу, рақслар эса кечага кўтаринки рух бағишлади.

sh5

sh3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!