Буффон эртага ПСЖда тиббий кўрикдан ўтади

Италиялик машҳур дарвозабон Жанлуижи Буффон эртага ПСЖда тиббий кўрикдан ўтади. Бу ҳақда Le 10 Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра тиббий кўрик муваффақиятли ўтса, эркин агент мақомидаги 40 ёшли дарвозабон парижликлар билан “1+1” кўринишидаги шартномани имзолайди.

Маълумотларга кўра Буффоннинг "Парк де Пренс"даги йиллик маоши 4 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!