Буффон фаолиятидаги 600-ғалабасини қўлга киритди
Ads

ПСЖ клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон кеча “Дижон”га (3:0) қарши ўйинда майдонга тушди ва фаолиятидаги 600-ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, 41 ёшли дарвозабон ўзининг профессионал футболдаги илк учрашувини 1995 йилда ўтказган. Шундан буён турли жамоаларда жами 1071та ўйинда иштирок этди ва 600та ғалабани қўлга киритди ("Парма" 168, "Ювентус" 509, Италия 176, ПСЖ 19).

Эслатиб ўтамиз, Буффоннинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Бироқ, томонлар ушбу келишувни яна бир мавсумга узайтириш ҳуқуқига эга.