Буффон: ПСЖга пул учун ўтмаганман
Ads

ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Буффон айрим инсонларнинг уни пул учун Париж клубига кўчиб ўтди деган фикрларига ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Хасад доим бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади, чунки бу одамларнинг табиатида бор. Менинг биринчи қоидам эса бошқаларнинг хулоса ва фикрларига эътибор бермасликдир.

Мен ҳеч қачон ўз орзуларимни пулга сотмаганман. Агар шуни хоҳлаганимда буни анча аввалроқ қилган бўлардим.

Пул ҳам муҳим, чунки улар сизнинг яхши яшашингизни таъминлайди. Аммо мен отилмайман”, - дейди италиялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, Буффон ПСЖга ўтган ёз "Ювентус"дан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди.