Буффон: Роналдунинг трансферидан сўнг
Ads

"Ювентус" клуби собиқ дарвозабони, хозирда ПСЖда фаолият олиб бораётган Жанлуижи Буффон Криштиану Роналдунинг Италия клубига кўчиб ўтганига ўз фикрини билдирди.

- Ватанпарварлик ҳисси менда борлигидан, "Наполи" ёки "Интер" плей-офф йўлланмасини қўлга киритса ҳам хурсанд бўлардим.

Бугунги кунга келиб, "Ювентус" энг кучли жамоалардан биридир. Бир неча йиллардан буён "Юве" бирлик, садоқатлик рамзи сифатида бошқа клубларга наъмуна бўлиши даркор.

Криштиану Роналду каби футболчи "эски сеньора" сафига ўтганидан сўнг, рақиблар бундай жамоага қарши майдонга тушишдан чўчишлари аниқ, - дея Буффоннинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.