Бугун 1 нафар дзюдочимиз татамига чиқади
Ads

Бугун Озарбайжоннинг Боку шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Регламентга мувофиқ, ушбу кун доирасида эркаклар ўртасида -81, аёллар тоифасида -63 кг вазнларда баҳсларга гувоҳ бўламиз. 

Шу тариқа бугунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасидан 1 нафар полвон мусобақада иштирок этади. Шарофиддин Болтабоев қуръага кўра, биринчи даврадан эркин ўтган ва иккинчи даврада иорданиялик Бакир Алзиданин ҳамда бурундилик Самюэль Квитонда ўртасидаги баҳс ғолиби билан курашади. Спортчимизга омад ёр бўлсин!