Бугун АПЛда марказий ўйин:
Ads

Бугун Англия премьер-лигасининг 16-тур марказий баҳси Лондондаги машҳур “Стемфорд Бриж” стадионида бўлиб ўтади. Шу куни “Челси” АПЛнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Манчестер Сити”ни қабул қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- Англия премьер-лигасига асос солингандан буён "Челси" ва "Манчестер Сити" ўзаро 42 марта тўқнаш келишган. Шуларнинг 24тасида “аристократлар”, 11тасида эса “шаҳарликлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 7та ўйинда эса кучлар тенг келган.

- Агар бугун “Манчестер Сити” Лондонда ғалаба қозонадиган бўлса, 1995 йилдан буён илк бор қаторасига 2та сафар баҳсида “Челси”ни мағлубиятга учратган бўлади.

- Бордию “Манчестер Сити” бугун “Челси”га мағлуб бўлмаса, ўзининг премьер-лига доирасида сафардаги баҳслардаги мағлубиятсиў сериясини 15та ўйинга етказиб олади ва бу борада мусобақа тарихидаги энг яхши натижани қайд этади.

 - “Челси” премьер-лига доирасида 11та ўйиндан буён ўз майдонида мағлуб бўлмай келмоқда.

- "Челси" қаторасига 3та ўйиндан буён “Манчестер Сити” дарвозасига йўл топа олмай келмоқда.

"Челси" – "Манчестер Сити"

Стадион: "Стемфорд Бриж" (Лондон)

Бошланиш вақти: 22:30

Бош ҳакам: Майкл Оливер

Тахминий таркиблар:

"Челси": Кепа – Аспиликуэта, Рюдигер, Луис, Алонсо – Жоржиньо, Канте, Ковачич – Педро, Азар, Жиру.

"Манчестер Сити": Эдерсон – Уолкер, Стоунз, Ляпорт, Делф – Фернандиньо, Б. Силва, Д. Сильва – Стерлинг, Сане, Жезус.