Бугун футзал бўйича 1-лига баҳслари бошланади
Ads

 

Кеча ЎФА биносида Биринчи лига жамоалари ўртасида 2017 йилги Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташланди.

Бу сафарги баҳсларда олтита жамоа иштирок этади. Булар: Жиззах, "Урганчтрансгаз", "Булоқбоши", ЎзДТВ, Марғилон ва Бухоро. Ўтган йилги беллашувларда тўртта жамоа иштирок этган эди. Жамоалар гуруҳ тизимида кураш олиб борадилар. Ғолиб 5 тур натижаларига кўра аниқланади. Қуйида Биринчи лига 1 кун тақвимини келтирилган:

Биринчи лига
1-тур, 25.07.2016

12:00. "Урганчтрансгаз" - "Жиззах"
13:30. "Булоқбоши" - ЎзДТВ
15:00. "Марғилон" - "Бухоро"

Барча ўйинлар "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ўтказилган Биринчи лига баҳсларида "Жиззах" жамоаси ғолибликни қўлга киритган.