Бугун Исроил Мадримов ва яна икки боксчимиз рингга чиқади
Ads

Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича VI халқаро "Президент кубоги"нинг иккинчи кунги беллашувлари старт олади.

Мусобақанинг илк кунги беллашувларида икки нафар боксчимиз рингга чиқиб, турнирни мувафаққиятли бошлаган эди. Бугунги беллашувларда эса яна уч нафар чарм қўлқоп устаси мусобақаларга киришади.

Хотин-қизлар ўртасида -51 кг вазнда чиқади Турсуной Раҳимова таиландлик Ваннапром Татхип билан куч синашади.

Эркаклар ўртасидаги қарама-қаршиликларда Шунқор Абдурасулов (60 кг) қозоғистонлик С.Толтаевга қарши баҳс олиб борса, Исроил Мадримов қозоғистонлик А.Талешни синовдан ўтказади.

Боксчиларимизга омад тилаймиз!