Бугун Истомин Уимблдондаги юришини бошлайди
Ads

Бугун “Катта дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг асосий баҳсларига старт берилади. Ҳамюртимиз Денис Истомин илк даврада АҚШлик Дональд Янг билан баҳс юритади.

Қайд этиш жоиз, Дональд айни вақтда АTP рейтингида 47-ўринда бормоқда. Ҳамюртимиз эса бу борада 71-ўринда кетаётганидан хабарингиз бўлса керак.

Истомин ўзининг ғалабасиз сериясини давом эттирадими ёки йўқ, буни бугун билиб оламиз. Ҳамюртимиз яккалик баҳсларида сўнгги бор Франция очиқ чемпионати “Роланд Гаррос”нинг 1/64 финалида Эрнесто Эскобедони мағлуб этган эди. Шундан кейин яккаликда ўтказилган кетма-кет 4 ўйинда Денис мағлуб бўлди. Жумладан, шуларнинг 3 таси майсали кортлардаги турнирларга тўғри келади.

Истоминнинг бугунги рақиби эса бу мавсум майсали қопламага эга бўлган кортларда ўтказилган 4 ўйинда зафар қучишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги ўйин Тошкент вақти билан соат 17.00 да старт олади.