Бугун Италия А Серияси старт олади
Ads

Бугун “кучли бешлик” чемпионатларидан бири саналадиган Италия чемпионати старт олади.

Бу йилги мавсум ўтган йилгига қараганда, анча қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Боиси, “Милан” “Ювентус”га рақобат кўрсатадиган жамоага айланиб бормоқда ва жуда ҳам кўплаб харидларни амалга оширди.

Шунингдек, “Рома” ҳам ўзининг бир қатор етакчи футболчиларини жамоада сақлаб қолишга эришди. Албатта, Салах бундан мустасно.

Қолаверсам Лучано Спалетти бошқарувидаги “Интер”ни ҳам эсдан чиқармаслик лозим.

“Наполи” эса бир неча йиллардан буён юқори савиядаги ўйин намойиш этиб келмоқда.

Бир сўз билан айтганда, А Серия ўйинларини  кузатиш учун етарли сабаблар бор.

Бугун 1-тур доирасидан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтади. Дастлаб “Ювентус” ўз майдонида “Кальяри”ни қабул қилади.

Соат 23.45 да эса “Верона” – “Наполи” қарама-қаршилиги старт олади.

Қуйида 1-тур анонси билан таништирамиз.

19 август (шанба)

Италия А Серияси. 1-тур

21.00 “Ювентус” – “Кальяри”

23.45 “Верона” – “Наполи”

20 август (якшанба)

21.00 “Аталанта” – “Рома”

23.45 “Удинезе” – “Кьево”

23.45 “Сассуоло” – “Женоа”

23.45 “Сампдория” – “Беневенто”

23.45 “Лацио” – СПАЛ

23.45 “Интер” – “Фиорентина”

23.45 “Кротоне” – “Милан”

23.45 “Болонья” – “Торино”.

Минбар

Барча блоглар