
Бугун Ла Лигада марказий баҳс Мадридда бўлади
Хабарингиз бор бугун Испания Ла Лигасида 13-турнинг марказий баҳси Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида кечади. Шу куни “Атлетико” ўз майдонида пешқадам ва амалдаги чемпион – “Барселона”ни қабул қилади.
Учрашувга оид қизиқарли фактлар:
- “Барселона” сўнгги 22 та ўйиндан 18 тасида рақиб дарвозасини камида 3 марта ишғол этган.
- “Барселона” Ла Лига доирасида сафарда ўтказган охирги 27 та ўйиндан 25 тасида мағлуб бўлмаган.
- “Атлетико” эса чемпионат доирасида ўз майдонида ўтказилган сўнгги 4 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган.
- “Барселона” қаторасига 6 та ўйиндан буён “Атлетико”га мағлуб бўлмай келмоқда.
"Атлетико" – "Барселона"
Стадион: "Ванда Метрополитано" (Мадрид)
Бошланиш вақти: 00:45
Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано
Тахминий таркиблар:
"Атлетико": Облак – Ариас, Савич, Эрнандес, Луис – Коке, Родри, Сауль, Лемар – Коста, Гризманн
"Барселона": тер Штеген – Роберто, Пике, Умтити, Альба – Бускетс, Артур, Видаль – Коутиньо, Месси, Суарес.
Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ тайёрлади.
Фикрлар