Бугун Лондонда супер реванш тўқнашув бўлади
Ads

Бугун Лондондаги “O2 Arena” аренасида маҳаллий супер оғир вазнли боксчилар Диллиан Уайт ва Дерек Чисора ўртасида тўқнашув бўлиб ўтади.

30 ёшли Уайт (24-1, 17 КО) мазкур жангга биринчи беллашувдаги қараганда фаворит сифатида етиб келди. Икки йил олдин Манчестерда бўлган тўқнашувда Уайт 12 раунд жуда фаол ҳаракат қилган ва Чисорани очколар бўйича мағлуб этган.

Бу йили Уайт собиқ жаҳон чемпиони Лукас Браун (КО 6) ва Жозеф Паркерни (UD 12) мағлуб этиб, катта қадам ташлаган.

Чисора (29-8, 21 КО) 34 ёшда. Уайтга мағлуб бўлгандан кейин келиб чиқиши зимбабвелик бўлган боксчи Европа чемпиони Агит Кабайел ва июлда драматик жангда Карлос Такамни 8-раундда нокаунтга учратган. Айнан шу ғалаба унга чемпионликка даъвогарлар сафидан ўрин олишига хамин яратди.

Ушбу жуфтлик ғолиби келаси йили 13 апрелда мазкур вазнда WBA/IBF/WBO/IBO чемпиони Энтони Жошуа ёки супер оғир вазнда мутлоқ жаҳон чемпиони Александр Усикка рақиб бўлиши мумкин.