Бугун Майкл Оуэн 39 ёшга тўлди
Ads

Англия терма жамоаси собиқ юлдузи Майкл Оуэн бугун 39 ёшга тўлди. Англия терма жамоаси ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида уни туғилган куни билан табриклади.

Маълумот учун, Оуэн фаолияти давомида “Ливерпуль”, “Реал”, “Ньюкасл”, “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Сток Сити” клубларида тўп сурган. У Англия терма жамоаси сафида жами 89та ўйинда майдонга тушиб, 40та гол уришга эришган.