Бугун Новак Жокович ва Рафаэль Надаль 51 маротаба тўқнаш келади
Ads

Сербиялик теннисчи Новак Жокович "Internazionali BNL d'Italia" турнирининг чорак финалида япониялик Кеи Нишикорига қарши кортга чиқди.

Уч сет давом этган ушбу ўйинда Новак рақибини 2:6, 6:1, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Жокович Рим шаҳри мезбонлик қилаётган турнирнинг ярим финалида испаниялик Рафаэль Надаль билан рақобатлашади.

Sports.uz