
Бугун олий лигада қандай ўйинлар ўтказилади?
Хабаринги бор, кеча олий лига 27-тури старт олганди. Унда “Нефтчи” ўз майдонида “Локомотив” билан дуранг ўйнади – 0:0. “Бунёдкор” Тошкентда “Навбаҳор”га қарши ўйинда охирги дақиқаларда ғалабани бой берди – 2:2. “Пахтакор” эса Жиззахда қимматли 3 очкони ўз ҳисобига ёздириб қўйди – 0:1.
Бугун ушбу турдан ўрин олган яна 4 беллашув ўтказилади.
Қуйида 4 ноябрь санасига режалаштирилган учрашувлар билан танишишингиз мумкин.
Олий лига-2017. 27-тур
15:30. “Олмалиқ” – “Шўртан”
17:00. “Насаф” – “Металлург”
17:00. “Бухоро” – “Қўқон-1912”
17:30. “Қизилқум” – “Динамо”
Фикрлар