Бугун Осиё кубогига старт берилади

Бугун Бирлашган Араб Амирликларида барчамиз орзиқиб кутган Осиё кубоги баҳслари старт олади.

Бугун Абу-Дабидаги “Шайх Зайед” стадионида “А” гуруҳида мезбон Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси Баҳрайнга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз. Осиё кубоги баҳсларини “Спорт” телеканали тўлиқ ҳажмда намойиш этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!