Бугун “Қўқон-1912” оқ, "Бухоро" тўқ-кўқ рангли либосларда ўйнайди

Хабарингиз бор, Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасида "Бухоро" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Бироз олдин Бухородаги “Бухоро спорт мажмуаси”да ҳар икки жамоа вакиллари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда бугунги ўйиндаги ташкилий масалалар ва жамоаларнинг қандай либосларда майдонга тушишлари келишиб олинди. Бу ҳақда "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра бугун қўқонликлар оқ рангли либосларда, мезбонлар эса тўқ-кўк рангли либосларда майдонга тушадиган бўлдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!