Бугун Республика мусобақасига старт берилади

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали майдонларида 2001- 2005 йилларда туғилган футболчилар ўртасида республика мусобақасига старт берилади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Мусобақанинг биринчи босқичи 20 сентябрь кунига қадар давом этади. Биринчи босқич баҳсларида 2001 йилдда туғилган футболчилар иштирок этишади. 

Баҳсларда иштирок этадиган жамоалар қуйидагилар: 
 
"А" гуруҳи
 
Тошкент вилояти
Навоий
Қорақолпоғистон Республикаси
Сурхондарё
 
"Б" гуруҳи
 
Фарғона
Сирдарё
Жиззах
Қашқадарё
 
"С" гуруҳи
 
Хоразм
Наманган
Бухоро
 
"Д" гуруҳи
 
Тошкент шаҳар
Самарқанд
Андижон
 
Эслатиб ўтамиз 2001 йилда туғилган болалар ўртасидаги Республика мусобақаси 15 сентябрдан 20 сентябргача давом этади. 2002 йилда туғилган болалар ўртасида 25-30 сентябрь кунлари, 2003 йилда туғилган болалар ўртасида 20-25 октябрь, 2004 йилда туғилган болалар ўртасида 8-13 октябрь, 2005 йилда туғилган болалар ўртасида эса 5-10 ноябрь кунлари Республика мусобақаси бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!