
Бугун "Сан Паоло"да омад кимга кулиб боқади? "Ливерпул"гами ёки "Наполи"га?
Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувларига старт берилган эди. Бугун эса ушбу тур ўйинлар давом эттирилади.
Жумладан, АПЛда 2-ўринни эгаллаб турган “Ливерпуль” А Серияда худди шу ўринда бораётган “Наполи” меҳмони бўлади.
Учрашувга оид қизиқарли фактлар:
- “Наполи” ва “Ливерпуль” шу кунгача ўзаро бор йўғи 2 марта баҳс юритишган. 2010/11 йилги мавсум Европа лигаси гуруҳ босқичида ўтказилган ушбу ўйинларнинг Англиядагисида мерсисайдликлар ғалаба 3:1 ҳисобида қозонишган бўлишса, Неаполда 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилган.
- “Наполи” ўз майдонида инглиз клубларига бор йўғи бир марта ютқазган. У ҳам бўлса Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумига тўғри келади. Ўшанда “Манчестер Сити” “Сан Паоло”да 4:2 ҳисобида зафар қучган эди.
- “Ливерпуль” эса Италияда ўтказилган сўнгги 11та баҳснинг фақат 3тасида ғалаба қозонган.
"Наполи" – "Ливерпуль"
Стадион: "Сан Паоло"
Бошланиш вақти: 00:00
Бош ҳакам: Виктор Кашшаи (Венгрия)
Тахминий таркиблар:
"Наполи": Карнезис, Руй, Кулибали, Альбиоль, Хюсай, Зелински, Аллан, Гамшик, Кальехон, Инсинье, Милик.
"Ливерпуль": Алиссон, Александр-Арнольд, Гомес, Ван Дайк, Робертсон, Милнер, Вейналдум, Кейта, Мане, Салах, Фирмино.
Фикрлар